Жаҳон | 20:26 / 08.04.2019
5821
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпусини террорчилик ташкилотлари қаторига киритди

Фото: REUTERS / Carlos Barria

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпусини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритишини маълум қилди. 

“Бугун мен расман маъмуриятимнинг Эрондаги Ислом инқилоби соқчилари корпуси (ИИCК), жумладан “Қудс” кучларининг хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритишини эълон қиламан”, деб айтилган Трампнинг ёзма баёнотида.   

ИИCКнинг террорчилик ташкилоти деб тан олиниши мисли кўрилмаган қадам бўлиб, АҚШ аввал бундай ҳукмни хорижий давлат қуролли тузилмаларига нисбатан чиқармаган.

“Давлат департаменти раҳбарияти томонидан кўрилган бу қадам ҳақиқатни тан олади. Нафақат Эрон террорчиликни қўллаб-қувватловчи ҳомий-давлат ҳисобланади, балки ИИCК ҳам террорчиликда фаол иштирок этади, уни давлат сиёсати воситаси сифатида молиялаштиради ва илгари суради. ИИСК Эрон ҳукумати ўзининг глобал террор кампаниясини йўналтириб ва амалга ошириб қўллайдиган асосий воситадир”, деб айтган Трамп. 

Шунингдек, Трамп Эронга террорчиликни қўллаб-қувватлаётгани сабабли молиявий босим давом эттирилишини айтган.

“Бу қадамлар террорчиликни қўллаб-қувватлаш жиддий оқибатларга эгалиги борасида Теҳронга яққол сигналдир. Биз Эрон террорчиликни қўллаб-қувватлашни бас қилмагунча унга қарши молиявий босимни оширишни ва у бу ноқонуний фаолият учун тўлаётган ҳақни оширишни давом эттирамиз”, деб айтган Трамп.

Ўз навбатида, Эронда бунга жавобан АҚШ қуролли кучларини террорчилик ташкилотлари қаторига киритиш таклиф қилинган. 

Мавзуга оид