Жаҳон | 08:26 / 08.04.2019
9029
1 дақиқада ўқилади

Бортида 317 йўловчи бўлган самолёт Тайванда фавқулодда қўнишни амалга оширди

Фото: Wikipedia

8 апрелда Ҳонгконгнинг Cathay Dragon авиакомпанияси самолёти двигатели туташи сабабли Тайванда фавқулодда қўнишига тўғри келди. Бу ҳақда оролнинг марказий ахборот агентлиги хабар берди

Бортида 317 йўловчи бўлган самолёт Тайваннинг Гаосюн шаҳридан Ҳонгконгга рейс амалга ошираётган бўлган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай унинг ўнг двигатели тутаётгани аниқланган. Самолёт денгиз устида ёнилғини тўкиб юбориб, ярим соатдан кейин жўнаш аэропортига қайтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага қушлар билан тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид