Жамият | 11:17 / 08.04.2019
14062
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада йирик ўғирлик содир этган шахс ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 28 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Дўстларобод маҳалласида яшовчи Р.Т. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 22 мартга ўтар кечаси номаълум шахс уйидан 11 миллион сўм пули, 700 АҚШ доллари, ноутбуки, 2 дона телевизор тюнери, аёллар зираги, “Samsung” ва “Alkatel” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бешариқ тумани Рапқон қишлоғида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Хабарда қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид