Немис ҳарбийлари Афғонистонга нима учун АҚШ самолётларида етказилаётгани сабаби маълум қилинди
Германия бундесвери ҳарбийлари Афғонистонга парвозларни амалга оширишда ўз давлатлари қуролли кучлари самолётларидан фойдалана олмаяптилар, шу сабабли АҚШнинг С-17 ҳарбий-транспорт самолётларидан фойдаланишларига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Spiegel немис нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, бундай вазият Озарбойжоннинг ўз ҳудуди устидан НАТОга парвозларни амалга оширишга рухсат беришдан бош тортгани билан боғланган. Германия ҳарбий самолётлари одатда ҳар ҳафта Афғонистоннинг немис ҳарбийлари жойлашган Мозори-Шариф шаҳрига қатнаб, Марказий Осиё ҳудудидан учиб ўтади.
Таъкидланишича, Озарбойжоннинг ўз ҳудуди устидан учиб ўтишга рухсат беришдан бош тортгани сабабли бундесвер самолёти март ойи охирида Мозори-Шарифга парвозини бекор қилишига тўғри келган.
Жумладан, бундесвер ҳисоботида Германия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг бир қатор парвозлари Озарбойжон билан келишмовчилик сабабли апрель охиригача тўхтатилиши айтилган. Шу билан бирга, бундесвернинг тезкор қўмондонлик штабида немис ҳарбийларининг парвозлари “таъминлангани”, чунки муқобил вариант сифатида бошқа йўналиш бўйлаб учувчи АҚШ самолётларидан фойдаланиш мумкинлиги айтилган.
Нашрда таъкидланишича, НАТО самолётлари аввал ҳам давлатлар ҳаво ҳудудларини қўллашга рухсат олишда муаммоларга дуч келган. Жумладан, 2011 йилда Эрон Ҳиндистонга йўл олаётган Германия канцлери Ангела Меркель самолётига ўз ҳаво ҳудуди орқали учиб ўтишни тақиқлаган.
Мавзуга оид
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
22:20 / 08.11.2024