Жаҳон | 16:01 / 08.04.2019
5367
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Фото: REUTERS

Евроиттифоқ "инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли" Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши баёнотида айтилади. 

"Бугун кенгаш Эронда инсон ҳуқуқлари жиддий бузилишига жавобан чеклов чораларини 2020 йил 13 апрелгача узайтирди", - дейилади баёнотда.

ЕИ санкциялари Эронда инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли 2011 йилда жорий этилганди. Санкциялар 82 нафар шахс ва бир ташкилотга нисбатан киритилган. Уларнинг барчасига Евроиттифоқ ҳудудига кириш тақиқланган, уларнинг Европа банкларида активлари бўлса, музлатилади.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид