Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондаги дипломатларини камайтиришга қарор қилди
Фото: usembassy.gov
АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини камайтириш билан бирга дипломатларини ҳам камайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Пажвоқ” ахборот агентлиги хабар берди.
Бу қарор АҚШ вакиллари “Толибон” ҳаракати вакиллари билан музокаралар олиб бориш билан банд бўлган ва АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши муҳокама қилинаётган ва ҳали ижобий натижаларга эришилмаган вақтда қабул қилинмоқда.
Таъкидланишича, АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси АҚШнинг энг серхаражат хорижий ваколатхоналаридан бири саналади.
АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик иштироки қўшинлариникидан камроқ бўлса-да, Кобулдаги элчихона Афғонистондаги бошқа ҳарбий тузилмалардан кўпроқ бюджетга эга.
Ушбу қарорнинг асосий сабаби номаълум, бироқ АҚШ давлат департаментидаги бир юқори лавозимли амалдорнинг Foreign Policy нашри билан суҳбатда маълум қилишича, охирги янгиликлар хитойлик дипломатларнинг Африкада кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда ва АҚШ бундай ҳолатда барча пулларни Афғонистонга сарфлашга йўл қўя олмайди.
Мавзуга оид
11:03
Трамп Гренландия сабаб божлар жорий этиш билан таҳдид қилди
08:40
Ғазо сектори: АҚШда “Тинчлик кенгаши” раҳбарияти таркиби айтилди
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39 / 16.01.2026