Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия ички ишлар вазири Еврокомиссияни 70 мингга яқин муҳожир кириб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
Янги миграцион инқироз тўлқинида Европага 70 мингга яқин муҳожир кириб келиши мумкин. Австрия ички ишлар вазири Херберт Кикль ана шундай огоҳлантириш билан чиқди, деб ёзади Kronen Zeitung нашри.
Австрия ИИВ раҳбари Еврокомиссияга мактубида Ўртаер денгизи ва ғарбий Болқон йўли орқали ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими бошланишидан ташвиш билдирган. Вазирнинг Европолдан олинган маълумотларни келтиришича, ҳозирда Туркия орқали оммавий муҳожирлар оқимига тайёргарлик кўрилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Босния ва Герцеговинада 5 минг, Сербияда 5 минг, Грецияда 5 минг ноқонуний муҳожир бор. Бундан ташқари, Яқин Шарқдаги 5,6 млнга яқин суриялик қочоқлар Европа томон ҳаракатланишга тайёрлигини намойиш қилмоқда.
Мавзуга оид
10:15
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026