Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг замонавий андозалар даражасида барпо этилган ва энг сўнгги тиббий технологиялар билан жиҳозланган етти қаватли янги мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Мажмуанинг очилиш маросимига бағишлаб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдуваҳитов, Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов иштирок этди.



Айни пайтда марказда консультатив поликлиника, тез ёрдам бўлими, 240 ўринга мўлжалланган 8та стационар ва 6та параклиник бўлим фаолият кўрсатмоқда. Йилига 85 мингдан ортиқ беморга юқори малакали даволаш-консультатив хизмати кўрсатиб келаётган марказ клиникасида 6 мингдан зиёд ноёб амалиётлар ҳам бажарилмоқда.




Барча қулайликларга эга янги мажмуанинг фойдаланишга топширилиши травматология соҳасида кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга замин ҳозирлади. Марказдаги мавжуд ўринлар сони 300тага етди. Бинода телемедицина, электрон ҳужжатлаштириш, юришни текширувчи лаборатория (GateLab), магнит-резонансли томография, интраоперацион микроскопия, интраоперацион нейромониторинг каби янги диагностика усуллари жорий этилади. Шу билан бирга, бу ерда елка, ошиқ ва майда бўғимларни эндопротезлаш, умуртқа диск чурраларини ёпиқ усулда олиб ташлаш, умуртқа дискларини лазер билан куйдириш, умуртқада эндоскопик операциялар, елка бўғимида артроскопик операциялар, туғма сколиозни оператив даволаш сингари замонавий даволаш технологияларини қўллаш имкониятлари ҳам пайдо бўлади. Сўнги бир йилда марказнинг 30 нафар ходими хориждаги нуфузли клиникаларда малака ошириб қайтди.

Мажмуанинг



















