Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Беларуснинг икки корхонаси иш бошлашига доир келишувга эришилди
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов ҳамда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациялар Беларусь Республикасида бўлишди. Kun.uz мухбири ўз манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Тошкент вилояти Минск вилояти билан савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда. Икки вилоят ўртасида қатор лойиҳалар бўйича аниқ келишувларга эришилди. Жумладан, Тошкент вилоятида “Марк Формель” қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, “Здравушка” сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳам сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси қурилишига келишилди.
Инновация вазирлиги билан Беларусь Республикаси Фан ва технологиялар давлат қўмитаси ўртасида Ўзбекистон-Беларусь комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида тўққиз масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Жумладан, танлов асосида сараланган 10 нафар ўзбекистонлик докторант ўз илмий ишини Беларусь илмий марказларида олиб боради.
Мавзуга оид
16:45
Унутилган «Жасорат»: Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган ходимнинг оиласи ўз ҳолига ташлаб қўйилган(ми?)
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026