Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШга F-35 ўрнига бошқа қирувчи самолёт сотиб олиши мумкинлигини билдирди
Фото: AFP 2019 / Getty Images / Jeff J Mitchell
АҚШ F-35 қирувчиларини етказиб беришни рад этадиган бўлса, Анқара уларнинг ўрнига бошқа самолёт топади, деди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу.
"F-35 бор, Россия ишлаб чиқарадиган самолётлар ҳам бор. Агар F-35 сотиб олишнинг имкони бўлмаса, Туркия бошқа давлатлардан муқобил самолётларни сотиб олади. Ўзимиз бешинчи авлод қирувчиларини ишлаб чиқаришни бошлагунимизга қадар шундай давом этади", — деди Човушўғлу NTV телеканалида.
АҚШ Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олаётгани учун Туркияга F-35 қирувчи самолётларини етказиб бермаслик билан таҳдид қилмоқда. Вашингтон С-400 тизимлари НАТО стандартларига мос келмаслигини таъкидламоқда ва уларни сотиб олганлик учун санкциялар ваъда қилмоқда.
Анқара эса С-400 тизимларини сотиб олишдан воз кечмаслигини бир неча бор таъкидлади.
Мавзуга оид
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39 / 16.01.2026
Гренландия неча пул туради?
16:57 / 16.01.2026
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
14:41 / 16.01.2026