Жаҳон | 20:30 / 11.04.2019
6640
1 дақиқада ўқилади

Исроилдаги аэропорт электрон таблосида Ойга рейс ҳақидаги маълумот пайдо бўлди    

Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги Давид Бен-Гурион номидаги аэропорт парвозлар онлайн-жадвалида Исроилнинг “Берешит” коинот қурилмасининг Ойга қўниши ҳақидаги маълумот пайдо бўлди. 

Таъкидланишича, онлайн-таблода Ойга рейс Истанбулдан ва Мадриддан келувчи рейслар орасида жойлашган. Коинот қурилмаси Ойга Тошкент вақти билан 12 апрель соат 00:00 да қўниши режалаштирилган.

Таъкидланишича, Ойга қўниш вақти якуний эмас.

Ойга экспедиция ташкилотчиларининг айтишича, агар қурилма Ойга қўна олса, Исроил Собиқ иттифоқ, АҚШ ва Хитойдан кейин Ернинг табиий йўлдошига “ета олган” 4-давлат бўлади.

Мавзуга оид