Жаҳон | 09:26 / 11.04.2019
5176
1 дақиқада ўқилади

Reuters: ЕИ етакчилари Brexit’ни кўчиришга келишиб олди

Фото: REUTERS

Евроиттифоқ давлатлари етакчилари Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиб кетиши санасини кечиктиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ЕИ етакчилари Brexit’ни 31 октябргача кечиктириш ҳақида бир қарорга келган.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit шартлари бўйича мухолифат билан келишувга эриша олмай турибди.

Бундан олдин, Spiegel Мэйнинг Меркель ва Макронга сафарини «тиланчилик» деб атаганди.

Мавзуга оид