Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг Ойга илк миссияси муваффақиятсизлик билан якунланди
Фото: Reuters
Исроилнинг Ойга илк миссияси муваффақиятсизлик билан якунланди: Ойга жўнатилган “Берешит” қурилмаси Ернинг табиий йўлдоши сиртига қўниш вақтида яроқсиз ҳолга келди. Бу ҳақда Times of Israel нашри маълум қилди.
Дастлаб қурилмада асосий двигател билан муаммолар юзага келган, сўнгра у билан алоқа узилган. Бир неча дақиқадан кейин миссия раҳбарлари қурилмани Ой сиртига қўндира олишмаганини эълон қилишган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху фалокатдан кейин Исроил яқин йиллар ичида Ойга албатта қурилмасини қўндира олишини айтган.
“Биринчи марта уддасидан чиқмаган бўлсак, яна уриниб кўрамиз. 2,5-3 йилдан кейин Исроил фазовий қурилмаси Ойга албатта бус-бутун қўнади”, деб айтган Нетаньяху.
Мавзуга оид
18:21 / 15.01.2026
Эрон йиқилса, нима бўлади?
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
21:29 / 09.01.2026
Исроил: Трампнинг Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини Николай Младенов бошқаради
12:47 / 09.01.2026