Жаҳон | 22:45 / 13.04.2019
39808
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта самолёт ўзининг биринчи парвозини амалга оширди

Фото: Facebook /Stratolaunch

Stratolaunch Systems компаниясининг икки фюзеляжли олтита моторли самолёти ўзининг биринчи парвозини амалга оширди.  

Ҳаво кемаси Лос-Анжелес яқинидаги аэродромдан ҳавога кўтарилган.

НАСА астрофизиги Томас Цурбухен буни ишлаб чиқарувчилар жамоаси учун тарихий воқеа деб атади.

Stratolaunch Systems — Америка аэрокосмик компанияси бўлиб, коинотга юклар етказиб берадиган авиацион-космик тизим ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

Энг катта самолётнинг қанотлари узунлиги 117 метр, у олтита Boeing 747 двигатели билан жиҳозланган. 

Фото: Twitter /thejackbeyer
Фото: Twitter /thejackbeyer
Фото: Twitter /thejackbeyer

Мавзуга оид