Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА ўртасида G2G шаклидаги навбатдаги йиғилиш ўтказилди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази
Ҳукумат ишлари ва келажак вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида “G2G” форматидаги навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, ишчи гуруҳлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилишди: давлат аппаратининг самарадорлигини юксалтириш, давлат хизматларини кўрсатиш механизмини оптималлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва халқаро рейтинглардаги мамлакат ўрнини ошириш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлат аппаратини рақамлаштириш, миллий стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда “Ақлли шаҳар” дастурини амалга ошириш.
Учрашувлар чоғида томонлар ушбу соҳаларда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида, шунингдек, техник маслаҳат ва кўмак олиш мақсадида БАА экспертларини Ўзбекистонга жалб этиш, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг БААга ушбу соҳадаги хорижий ҳамкасблар тажрибасини ўрганиш учун ташрифларини ташкиллаштириш борасида фикр алмашдилар. Ҳар бир ишчи гуруҳ томонидан тадбирларнинг батафсил режаси ишлаб чиқилди ҳамда таклиф қилинган механизмларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида кейинги ишларни бажариш учун стратегия белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳ йиғилиши охирида якуний учрашув ташкил этилди, унда томонлар ҳар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиришни марказлаштириш зарурлиги ҳақида келишиб олдилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда БАА томонидан Ҳукумат ишлари ва келажак вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоладилар.
Бундан олдин, Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари делегациясини қабул қилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 11.02.2026
Бой одамларнинг тарихдаги «энг катта миграцияси» ҳақида хабар берилди
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
15:09 / 05.02.2026