Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда дунёдаги энг катта сунъий маржонқоя яратилмоқда
БААнинг Фужайра амирлиги соҳиллари яқинида дунёдаги энг катта сунъий маржонқояни яратиш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда The National нашри хабар берди.
Маржонқояни яратиш бўйича келишув БААнинг иқлим ва атроф-муҳит ўзгариши бўйича вазирлиги ва Fujairah Centre for Adventures компанияси ўртасида тузилган. Компания Фужайра раҳбарияти томонидан 2017 йилда амирликда ҳордиқ чиқаришнинг фаол турларини ривожлантириш учун ташкил этилган.
Сунъий маржон қоя 1,5 млн маржон учун “уйга” айланиши керак. Унинг майдони 300 минг квадрат метр – тахминан 60 та футбол майдонига тенг бўлади.
Лойиҳадан икки мақсад кўзланган: денгиз жонзотлари ва ўсимликларини сақлаб қолиш ҳамда амирликда туризмни ривожлантириш. Сунъий маржонқоя дайверлар ҳамда табиат ихлосмандларини жалб қила олиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:00
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026