Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қариндошларнинг ўзаро жанжали оқибатида улардан бири жароҳат олди
2019 йил 10 апрель куни Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи У.У.ва унинг қариндоши Р.Д. ўзлари ёлланиб ишлаётган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Қоронқул маҳалласидаги коттежда спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларнинг ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.У. шиша синиғи билан Р.Д.га жароҳат етказган.
Таъкидланишича, натижада Р.Д. касалхонага ётқизилиб, У.У.қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026