Ўзбекистон | 20:42 / 15.04.2019
64743
2 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева: Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича

Фото: Facebook /Saida.Mirziyoyeva

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Фейсбукдаги саҳифасида агентликдаги дастлабки иш куни ҳақида пост қолдирди.

“Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик”, деб ёзди у.

Фото: Facebook /Saida.Mirziyoyeva

Саида Мирзиёеванинг сўзларига кўра, олдинда бажарилиш керак бўлган кўплаб вазифалар турибди.

“Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман”, дея таъкидлади Мирзиёева ўз постида.

Фото: Facebook /Saida.Mirziyoyeva

Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул бўлади.

Фото: Facebook /Saida.Mirziyoyeva

Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Мавзуга оид