Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизими такомиллаштирилади
“Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби Зангиота тумани халқ таълими бўлимининг 35-умумтаълим мактабига бирлаштирилди. Ҳужжатда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби мулкий негизида ушбу умумтаълим мактабининг филиали ташкил этилиши белгиланди.
Ҳужжатда кўрсатилишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлашгаи касб-ҳунар таълими муассасалари қарорда келтирилган иловага асосан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади ҳамда улар касб-ҳунарга ўқитиш марказларига айлантирилади.
Қуйидагилар касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
миллий ғояга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий бой, мустақил дунёқарашга эга ва мустақил фикрлайдиган баркамол шахсни шакллантириш;
давлат таълим стандартлари доирасида маҳкумларнинг сифат жиҳатидан юқори даражада билим олиши ва уларни касбга тайёрлашни таъминлайдиган умумтаълим ҳамда касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш;
маҳкумларни жазодан озод этилганидан сўнг жамиятга мослаштириш мақсадида меҳнат бозорида талаб этилган касбларни эгаллаши учун уларга меҳнат кўникмаларини сингдириш ва мустаҳкамлаш.
Қарорда белгиланишича:
умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиаллари Халқ таълими вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига бўйсунади;
умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиалларида ўқувчи маҳкумлар сонидан қатъи назар синфлар очишга рухсат этилади;
касб-ҳунарга ўкитиш марказлари мустақил юридик шахслар ҳисобланади ва Ички ишлар вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича ташкил этилади ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида бўлади;
умумтаълим мактабларининг жазони ижро этиш муассасалари қошидаги филиаллари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида жойлаштирилади;
касб-ҳунарга ўқитиш марказларида маҳкумларнинг муайян турдаги ишларни бажариш учун зарур касбий билим ва меҳнат кўникмаларини эгаллашипи тезлаштиришга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим берилади;
касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг раҳбарлари, педагоглари ва бошқа ходимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими муассасаларининг тсгишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкаларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунарга ўқитиш марказларини давлат таълим стандартлари доирасида ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, уларнинг кутубхона фоидлари зарур ўқув-услубий адабиёт билан босқичма-босқич таъминланади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
11:59 / 15.06.2026
“Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилди. Маҳкумларга IT ва хорижий тиллар ўргатилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026