Жаҳон | 07:43 / 17.04.2019
9755
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада 60 га яқин маҳбус турмадан қочиб кетди

Фото: Global Look Press/ZUMA

Венесуэланинг Нуэва-Эспарта штатидаги турмадан маҳбусларнинг оммавий қочиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳат олди.

Noticias Venezuela порталининг хабар беришича, тахминан 60 маҳбус совуқ қурол билан 2 соқчига ҳужум қилган. Иккала соқчи ҳам жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳбуслардан бири ўлдирилган.

Қочоқлар соқчилар хонасидаги қуролни қўлга киритиб, озодликка чиқишга муваффақ бўлишган. Ҳозирда турма атрофидаги ҳудудда қочоқларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид