Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-Термиз» йўлида ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 18 апрелида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 йўлида автотранспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи хабар берди.
Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани “Оққўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган фуқаро А.Р. “Дамас” русумли автоуловини Тошкент йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Таллиюлуғ қишлоғида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган О.Л. бошқарувидаги юк ташувчи автомашина орқа қисмига уриб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада “Дамас” ҳайдовчиси А.Р. ва йўловчи Сурхондарё вилояти, Музробод тумани Меҳригиё маҳалласида яшовчи Б.А. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026