Спорт | 22:56 / 20.04.2019
9417
2 дақиқада ўқилади

«Ювентус» Италия чемпионлигини расмийлаштирди

Италия чемпионатида 33-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.   

«Ювентус» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

6-дақиқада Миленкович гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада ҳимоячиси Алекс Сандро ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада Пеццелья ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Бу натижадан сўнг, «Ювентус» мусобақа якунланишига 5 тур қолганида 87 очко билан муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 20 очко ортда қолдирмоқда. 

«Ювентус» ўз тарихида 35-марта ва қаторасига 8-марта Италия чемпиони бўлди.

А Серия, 33-тур
Ювентус – Фиорентина 2:1 
20 апрель, «Альянц Стэдиум» стадиони 
Голлар: 0:1 – 6 Миленкович, 1:1 – 37 Алекс Сандро, 2:1 – 53, автогол Пеццелья. 
Ювентус – Шченсни, Ругани, Бонуччи, Жоау Канселу, Алекс Сандро, Матюиди, Жан, Куадрадо, Пьянич (Бентанкур, 65), Бернардески (Кен, 74), Роналду.
Фиорентина – Лафон, Миленкович, Чеккерини, Пеццелья, Ганцко, Дабо, Бенасси (Жерсон, 73), Кьеза (Муриэль, 66), Верету, Миральяс (Фернандеш, 80), Симеоне.
Огоҳлантириш: Жерсон (80).

Мавзуга оид