Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Македониянинг янги президенти сайловларнинг 2-босқичида аниқланадиган бўлди
Шимолий Македонияда 21 апрелда ўтган президент сайловларининг 1-босқичида ғолиб аниқланмади. Сайловларда иштирок этган 3 номзоддан бирортаси ғалаба учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаган. Шу сабабли 5 май кунига сайловларнинг 2-босқичи белгиланди.
Мамлакатда 1,8 млн.дан кўпроқ одам овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, сайловларда уларнинг иштироки 41,92 фоизни ташкил қилган.
Президент лавозимига ҳукмрон Социал-демократик иттифоқ номзоди Стево Пендаровски, мухолиф ВМРО-ДПМНЕ’дан Гордана Силяновска-Давкова ва иккита албан партиясидан номзод Блерим Река даъвогарлик қилган.
Сайловлар натижаларига кўра, Река 10,43 фоиз, Силяновска-Давкова 42,55 фоиз ва Пендаровски 42,68 фоиз овоз тўплаган. Шунга кўра, 5 май куни Пендаровски ва Силяновска-Давкова кураш олиб боради.
Сайловларнинг 2-босқичи овоз берувчиларнинг 40 фоиздан кўпроғи иштирок этганда бўлиб ўтган деб тан олинади. Мамлакат бош вазири Зоран Заевнинг айтишича, агар зарурий иштирок қайд қилинмаса, у конституцияга президентнинг парламент томонидан сайланиши ҳақидаги тузатмалар киритилиши ёки овоз берувчилар иштироки минимал чегараси бекор қилинишини таклиф қилади.
Мавзуга оид
17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди
15:37 / 16.03.2025
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
09:35 / 09.05.2024