Шимолий Македониядаги президентлик сайловларида мухолифатчи аёл ғалаба қозонди
Шимолий Македониядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида мухолифатдаги ўнг марказчи партия номзоди Гордана Силяновска-Давкова ғалаба қозонди. Амалдаги президент, социал-демократ Стево Пендаровски мағлубиятини тан олди.

Гордана Силяновска-Давкова Фото: EPA/BGNES
Шимолий Македониядаги президентлик сайловларида энг йирик мухолифат партияси – «Македония ички инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» вакили Гордана Силяновска-Давкова ғалаба қозонди. Сайлов бюллетенларининг 79,2 фоизи ҳисобланганидан кейин у 64,8 фоиз, унинг рақиби, амалдаги президент Стево Пендаровски эса 29,2 фоиз овоз тўплаган. Бу ҳақда 9 май, пайшанбага ўтар кечаси мамлакат Давлат сайлов комиссияси маълум қилди.
Социал-демократ Пендаровски мағлубиятини тан олган. «Натижалар аниқ, лекин менинг виждоним тоза, натижалардан келиб чиқиб, ғолибларни табриклайман ва келгуси беш йилда муваффақиятли ишлашларини тилайман», деди у.
24 апрел куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг биринчи босқичида Силяновска-Давкова 40 фоизга яқин, Пендаровски эса 20 фоиздан кам овоз олган.
Мухолифат парламент сайловларида ҳам ғалаба қозоняпти
Айни пайтда Шимолий Македонияда парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтмоқда. Уларда «Македония ички инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» бошқарадиган «Сизнинг Македониянгиз» коалицияси ғалаба қозоняпти. Сайлов бюллетенларининг 78,2 фоизини қайта ишлагандан сўнг, у 42,5 фоиз, Македония социал-демократик иттифоқи эса 14,5 фоиз овозга эга бўлгани аниқланди.
9 май куни мамлакатда янги ҳукуматни шакллантириш бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда. Натижада, «Македония ички инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» етакчиси Христиан Мицкоски бош вазир бўлиши мумкин.
Сайлов натижалари мамлакатнинг ЕИга йўлини белгилайди
«Македония ички инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» ва Македония социал-демократик иттифоқи ўртасидаги асосий сайловолди баҳси Шимолий Македониянинг Европа Иттифоқига қўшилиши шартлари атрофида бўлди. ЕИ аъзоси бўлган Болгария Шимолий Македония конституцияда болгар озчилик мақомини мустаҳкамламагунча Скопе билан музокаралар бошланишига қарши чиқди. Пендаровски бунга рози бўлишга тайёр эди, аммо «Македония ички инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлганидан кейингина бундай тузатишларни киритмоқчи.
2022 йил июл ойида Скопедаги парламент Болгария билан Шимолий Македониядаги болгар озчиликни тан олиш тўғрисидаги келишувни тасдиқлади. Овоз бериш жараёнида «Македония ички инқилобий ташкилоти – Македония миллий бирлиги демократик партияси» депутатлари норозилик белгиси сифатида мажлислар залини тарк этди.
2022 йил июн ойида Болгария парламенти конституциявий тузатишлар киритиш орқали Шимолий Македониядаги болгар озчилигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, шунингдек, Скопенинг Болгария билан яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш мажбуриятини ўз ичига олган муроса келишувини маъқуллади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади
Жаҳон | 08:59
-
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
Жаҳон | 08:26
-
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Ўзбекистон | 08:20
-
Трамп тарифларга мораторий узайтирилиши эҳтимоли камлигини айтди
Жаҳон | 07:53
Мавзуга оид

17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди

15:37 / 16.03.2025
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025