08:24 / 23.04.2019
6741

«Челси» ўз уйида очко йўқотиб, «Тоттенҳэм»дан ўзиб кетиш имконини қўлдан чиқарди

Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 35-тури сўнгги ўйини Лондондаги «Стэмфорд Бриж» стадионида «Челси» ва «Бернли» клублари ўртасида кечиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндаги тўртала гол ҳам дастлабки 24 дақиқа ичида киритилди. 8-дақиқада Жефф Ҳендрик ҳисобни очди. Аммо орадан кўп ўтмай мезбонлардан Нголо Канте ва Гонсало Игауин жавоб голларини уришди. 24-дақиқада «Бернли» ҳужумчиси Эшли Барнс мувозанатни тиклади ва бу гол ўйинда охиргиси бўлиб қолди.

Қайд этиш жоиз, ўйин охирида мезбонлар бош мураббийи Маурицио Сарри рақиб футболчиларини вақт чўзаётганликда айблаб билдирган эътирозлари учун ҳакам томонидан четлатилди.

Ушбу турда «кўклар»нинг рақобатчилари – «Тоттенҳэм», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» мағлубиятга учрашди. «Челси» дуранг натижа билан «Тоттенҳэм»га етиб олди, жадвалнинг 3-6-ўринларидаги тиғизлик сақланиб қолмоқда.

Англия чемпионати
35-тур, 22 апрель
Челси – Бернли 2:2 (2:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 8 Хендрик, 1:1 – 12 Канте, 2:1 – 14 Игуаин, 2:2 – 24 Барнс.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Кристенсен, Давид Луиз, Эмерсон, Канте (Ковачич, 46), Жоржиньо, Лофтус-Чик, Хадсон-Одои (Педро, 41), Игуаин (Жиру, 77), Азар.
Бернли – Хитон, Лоутон, Тарковски, Ми, Тэйлор, Хендрик, Вествуд, Корк, Макнил, Барнс, Вуд.
Огоҳлантиришлар: Хитон (32), Педро (90+2), Ковачич (90+4).

 

Top