Жаҳон | 23:52 / 25.04.2019
12735
1 дақиқада ўқилади

Грециялик учувчилар эрмак қилиб бўш самолётни Руминиядан Молдовага учириб боришди

Фото: Shutterstock

Грециялик учувчилар ҳазиллашиб Руминия пойтахти Бухарестдан Молдова пойтахти Кишинёвга йўловчи самолётини учириб боришди. 

Blue Bird Aviation авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти учувчилари огоҳлантирмасдан Молдова ҳаво ҳудудига кириб, Кишинёв устида бир неча марта айланиб, республика авиация идоралари буйруғидан кейин пойтахт аэропортига қўнган. Уларда Молдовага келишга ҳам, Руминиядан учишга ҳам рухсат бўлмаган. 

Аэропортда Молдова фуқаролик авиацияси идораси вакиллари самолётни кўздан кечириб чиқишган, бироқ у ерда шубҳали нарса аниқлашмаган. Самолётда экипажнинг 4 аъзоси: 3 эркак ва бир аёлдан бўлак бошқа ҳеч ким бўлмаган. Улар эрмак қилиб Руминиядан учиб келишганини маълум қилишган.

Ҳодиса юзасидан тергов бошланган, самолёт барча тафсилотлар аниқлангунча Кишинёв аэропортида қолади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид