«Формула-1»нинг Бокудаги босқичидаги заездлар канализация люки сабабли тўхтатилди (видео)
«Формула-1»нинг Бокуда ўтаётган Озарбойжон босқичида 26 апрелдаги эркин заездларнинг илк сессияси бошланганидан кўп ўтмай тўхтатилди. Бунга эса трассада маҳкамлаб қўйилмаган канализация люки сабаб бўлган.
«Уильямс» жамоаси пойгачиси Жорж Расселл люк устидан ўтганда у отилиб кетиб, унинг болидига жиддий талофат етказган. Бироқ Расселл болиди билан боғлиқ кўнгилсизликлар шу билан тугамаган: болидни трассадан олиб кетаётган эвакуатор кўприк остидаги реклама шитига тегиб кетиб ишдан чиққан ва болид устига гидравлик мой оқиб кетган.
Натижада босқич ташкилотчилари заездларни муддатдан аввал якунлашга қарор қилишган. Улар бир неча соат ичида трасса бўйлаб жойлашган 300 дан ортиқ дренаж люкини текшириб, маҳкамлаб чиқишларига тўғри келади.
«Бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай ҳодисаларни «Формула-1» трассаларидан кутмайсан. Бу люкларни пайвандлаб ташлаш керак. Биз бу масалани пойга раҳбарияти билан муҳокама қиламиз», деб айтган «Уильямс» жамоаси раҳбари Клэр Уильямс.
Энди Озарбойжон босқичи промоутерларига «Уильямс»га болиднинг таъмирига кетадиган харажатни қоплаб беришларига тўғри келади.
A look at the incident that brought first practice to a premature end in Baku 👀#AzerbaijanGP 🇦🇿 #F1 pic.twitter.com/VikJY5ts4M
— Formula 1 (@F1) 26 апреля 2019 г.
Мавзуга оид
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024