Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят оламида талабгир бўлган 500 евролик банкноталар чиқарилиши тўхтатилди
Фото: ANSA
Европа марказий банки (ЕМБ) 500 евро қийматидаги банкноталарни батамом босишни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
2019 йил январда бу банкноталарни чиқаришни Европа Иттифоқига кирувчи 19 та давлатдан 17 таси тўхтатганди. Фақатгина бу банкноталар катта ҳажмда айланган Австрия ва Германия уни махсус русхат билан босган.
500 евроликнинг аста-секин муомаладан чиқарилиши унинг жиноят оламида, жумладан гиёҳванд моддалар савдоси, қурол контрабандаси ва террорчиликни молиялаштиришда фаол қўллангани билан боғланган.
Ҳозирча бу купюралар қўлланишда давом этади, бироқ банкка тушганда улар муомаладан чиқарилади.
Қонуний бизнес учун 500 евролик банкноталар аҳамияти электрон тўлов тизимлари кенг жорий қилингани сабабли аллақачон долзарблигини йўқотган. Таъкидланишича, уларни Европадаги дўконлар, ресторанлар, меҳмонхоналар қалбакилигидан қўрқиб анчадан бери қабул қилмай қўйган.
Шунингдек, 500 евролик банкноталарни осон ва билдирмасдан ташиш мумкин. Бундай купюралардаги миллион евро бор-йўғи 2,2 кг келади. Худди шунча пул АҚШдаги энг катта қийматдаги купюра – 100 долларликда 6 марта кўпроқ тош босади.
28 майдан ЕМБ 100 ва 200 евролик янги банкноталарни муомалага чиқаради. Янги купюралар 2017 йилда чиқарилган 50 евролик купюралар каби ҳимоя элементларига эга бўлади. Уларда голограмма ва сув белгиси кўринишида Европа сурати жойлаштирилади.
Мавзуга оид
10:18 / 12.01.2026
Зеленский Европани Киевга ҳаво мудофааси учун ракеталар беришга чақирди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
14:14 / 07.01.2026
Декларация лойиҳаси: АҚШ Украина хавфсизлигини кафолатлайди
11:16 / 31.12.2025