Жамият | 10:38 / 27.04.2019
5590
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

2019 йил 21 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшаган Т.К. уйида ухлаб ётган вақтида устидаги кўрпаси электр иситиш печига тегиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бунинг оқибатида ёнғин чиқиши натижасида у куйиш жароҳатини олган ва тутундан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид