Жамият | 14:05 / 27.04.2019
28739
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда автомашина тўрт кишини уриб юборди, улардан уч нафари ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 24 апрель куни соат 00:20 да Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Б.И. ўз бошқарувида бўлган “HOWO Sinotruck” русумли автомашинасида Нарпай тумани Олтиўғил маҳалласида яшовчи 4 нафар фуқарони уриб юборган. 

Zarnews’нинг Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга асосан ёзишича, воқеа оқибатида 3 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этади, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, 26 апрель куни мазкур ҳодиса Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирокида Олтиўғил ва  Бедан маҳаллалари аҳолиси билан бирга муҳокама этилган.

Фото: Zarnews

Учрашувда ушбу мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган омиллар таҳлил этилиб, йўлларда ҳаракатланишда амалдаги қоидаларга қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид