Жаҳон | 20:46 / 28.04.2019
2394
2 дақиқада ўқилади

Формула-1: Вальттери Боттас Бокудаги босқич ғолиби бўлди ва пешқадамга айланди

Фото: HOCH ZWEI

“Мерседес” жамоаси пойгачиси Вальттери Боттас “Формула-1”нинг Бокуда ўтган Озарбойжон Гран-присида ғолиб бўлди. Маррага иккинчи бўлиб Боттаснинг жамоадоши, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон етиб келди. 3-ўринни “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель эгаллади.

“Олдинда деярли ҳеч нарса юз бермаганига қарамай мураккаб пойга бўлди. Льюис менга мунтазам босим ўтказди, шу сабабли мен хатога йўл қўя олмасдим. Мен барчасини назорат қилдим ва катак-катак байроқни кўрганимдан хурсанд бўлдим”, деб айтган Боттас. 

4 та босқичдан кейин Боттас 87 очко билан етакчилик қилмоқда, унинг ортидан Хэмилтон (86 очко) келмоқда. 3-ўринни 52 очко билан Феттель эгалламоқда.

Пойганинг кейинги босқичи Испанияда 9-12 май кунлари бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид