Назарбоевга Хитойнинг олий мукофоти топширилди
Хитой раиси Си Цзиньпин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни Хитойнинг хорижий фуқаролар учун бериладиган энг олий мукофоти – Дўстлик ордени билан тақдирлади.
“Биз Хитой халқининг азалий ва катта дўсти – Қозоғистоннинг биринчи президенти жаноб Назарбоевга Хитой Халқ Республикасининг олий мукофоти – Дўстлик орденини бериш учун тантанали маросимни ўтказмоқдамиз. Президент Назарбоев бутун дунёда обрўга эга, Хитой-Қозоғистон стратегик шериклиги асосчиси ҳисобланади ва унинг ривожланишини доимо олға суради”, деб айтган Хитой етакчиси Пекиндаги Халқ йиғинлари уйидаги маросимда.
“Президент Назарбоев ўзининг узоқни кўра билиши билан ШҲТнинг жадал ривожланишини илгари суради. Минтақада ва бутун дунёда барқарорликни қўллаб-қувватлашга салмоқли ҳиссасини қўшган ва қўшмоқда”, деб қўшимча қилган Си Цзиньпин.
“Бахт учун курашиш лозим. Хитой ва Қозоғистон миллий тикланиш ва фаровонлик йўлида биргаликда ҳаракат қилсин, орзуларини рўёбга чиқарсин, Қозоғистон-Хитой муносабатлари учун ажойиб истиқболларни очсин. Буюк Хитой ва буюк Қозоғистонга фаровонлик ва қудрат, халқларига эса бахт ва абадий дўстликни тилайман”, деб айтган Хитой раҳбари.
Дўстлик ордени олтиндан ясалган бўлиб, очилган нилуфаргул кўринишида ишланган. Унинг ўртасида Ер шари узра тумшуғида зайтун шохи билан учаётган кабутар, пастки қисмида бир-бирини сиқаётган иккита қўл тасвирланган. Орденнинг орқа қисмида уни олган кишининг исми ўйиб туширилади. Орден олтиндан ишланган занжирда тақиб юрилади.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024