Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сити» техника ёрдамида аниқланган гол эвазига ғалаба қозониб, чемпионликка яқинлашди
АПЛ 36-турининг марказий ўйинларидан бири «Терф Мур» стадионида ўтказилди. «Бёрнли» меҳмони бўлган «Манчестер Сити» жуда қийин ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндаги ягона голни Серхио Агуэро 63-дақиқада урди. Гол бўлган вазиятда тўп дарвоза чизиғини бир неча миллиметргагина кесиб ўтди ва ҳакам голни аниқлаш техникаси орқали ҳисоб очилганини қайд этди.
Шу тариқа «Сити» чемпионатдаги 30-ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 92тага етказиб олди ва турнир жадвалида «Ливерпуль»ни яна ортда қолдирди.
АПЛда мавсум якунланишига 2 тур қолганида «Сити» «Ливерпуль»дан бир очко олдинда бормоқда.
Кейинги турни «Манчестер Сити» 6 май куни ўз майдонида «Лестер Сити»га қарши ўтказади. «Бёрнли» 3 май куни «Эвертон» меҳмони бўлади.
«Манчестер Сити»нинг охирги турдаги рақиби лигада қолиш учун курашаётган «Брайтон» бўлади, «Ливерпуль»нинг рақиблари эса «Ньюкасл» ва «Вулверҳемптон».
АПЛ. 36-тур
Бёрнли – Манчестер Сити 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 63 Агуэро.
Бёрнли – Хитон, Тарковски, Ми, Лоутон, Тэйлор, Вествуд, Хендрик (Гудмундссон, 76), Корк, Вуд (Видра, 72), Барнс, Макнил.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Уокер, Лапорт, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва, Сане (Габриэл Жезус, 64), Гундўған, Стерлинг (Отаменди, 90), Агуэро (Стоунз, 83).
Огоҳлантиришлар: Лоутон (87), Гундўған (90).
Мавзуга оид
12:33 / 02.02.2026
«МЮ»да камбэк, «Сити» дарвозасига йил голи, «Реал» амаллади. Кун ўйинлари
13:37 / 29.01.2026
Лиссабонда драма. Дарвозабон «Реал»га гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиқди
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
12:10 / 25.01.2026