Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда учратилган дельфин Россия махсус хизматлари билан алоқадорликда гумон қилинди
Норвегиялик балиқчилар Баренц денгизида танасига GoPro камераси маҳкамланган белуха дельфинини учратишди.
Балиқчилардан бирининг айтишича, дельфин қайиққа сузиб келган. Дельфин танасида камар ва унга маҳкамланган камера бўлган. Таъкидланишича, денгиз жонзоти одамлардан қўрқмаган ва ўзини силашга ижозат берган. Балиқчилар дельфиндан камарни ечиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ у маҳкам тортилгани сабабли уни эртаси куни мутахассислар ёрдамида ечиб олишга муваффақ бўлинган.
Маълум қилинишича, камарда “Оборудование Санкт-Петербурга” (Санкт-Петербург қурилмаси) ёзуви бўлган.
Балиқчилар томонидан чақиртирилган мутахассислар дельфиндан камарни ечиб олишган ва денгиз жонзоти Россия ҳарбий-денгиз флоти мутахассислари томонидан разведка вазифаларини бажариш учун махсус ўргатилган бўлиши мумкинлигини айтишган.
Уларнинг фикрича, дельфин Россиядан сузиб келган бўлиши мумкин. Биолог Мартин Биювнинг таъкидлашича, дельфинлар бундай белгиланмайди. У камера дельфин танасига россиялик ҳарбийлар томонидан маҳкамлаб қўйилган бўлиши мумкинлигини айтган.
Бошқа бир мутахассис, профессор Ойдин Рикардсеннинг таъкидлашича, дельфин Россия флотининг Мурманскдаги базасидан сузиб кетган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026