Фан-техника | 13:48 / 30.04.2019
5286
4 дақиқада ўқилади

Одноклассники фойдаланувчилар ва реклама берувчилар учун вертикал видео жорий этди

Фото: Одноклассники

Одноклассники фойдаланувчилар ва реклама берувчилар учун видеоконтентнинг янги формати - вертикал роликлар жорий этди. Энди муаллифлар, ОАВ ва реклама берувчилар портрет режимида олинган видеолавҳаларни эълон қилиши мумкин бўлиб, улар фойдаланувчилар тасмасида вертикал тарзда, ёнларидаги қора ҳошияларсиз акс эттирилади. Ушбу янги форматдан myTarget реклама платформасининг барча мижозлари фойдаланиши мумкин.

Халқаро тадқиқотлар маълумотларига кўра, iPhone фойдаланувчилари смартфонларни 97 фоиз ҳолатда, Android тизимида ишловчи смартфон фойдаланувчилари ўз смартфонларини 89 фоиз ҳолатда, шу жумладан видеога олиш ва уни томоша қилишда вертикал тарзда ушлайдилар.

Вертикал видеолавҳалар мобил мосламалар экранида кўпроқ жой эгаллайди, шунингдек, улар орқали видеоконтент фойдаланувчилар тасмасида кўпроқ сезиларли ва томоша қилиш учун қулай бўлади. Натижа сифатида видео муаллифлари ва реклама берувчилар фойдаланувчилардан кўпроқ қайта алоқага эга бўладилар.

MediaBrix (жорий номи — Receptiv) мобил рекламасини сотиш бўйича платформа тадқиқотлари маълумотларига кўра, вертикал видеолардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган реклама кампанияси  томоша қилиш вақтини кўпайтиришга олиб келади: горизонтал видеоларни томоша қилишда давом этиш даражаси 14 фоизни, вертикал видеоларни томоша қилишда давом этиш даражаси эса 90 фоизни ташкил этади.

“Везёт” такси буюриш федерал хизмати биринчилардан бўлиб ОКдаги реклама кампанияларида вертикал видеолар самарадорлигини муваффақиятли синовдан ўтказди. “Везёт” ОКда иккита бир хил видеороликлар билан реклама кампаниясини бошлаб юборди: бири вертикал, иккинчиси горизонтал форматда бўлди. Конверсия кўрсаткичлари вертикал форматда юқори бўлди.

Сергей Миляев, “Везёт” хизмати digital-маркетинг йўналиши раҳбари:

Биринчи синов кўрсатишича, горизонтал видеолардан фарқли равишда вертикал ҳолатдаги видеолар кўпроқ танланади. Бизнинг биринчи синов кампаниямиз бўйича вертикал видеога оид ўртача CTR 0,71 фоизни ташкил этди. Бунинг сабаби қисман форматнинг янгилигидадир: фойдаланувчилар ўз экранларида бу каби видеони биринчи марта кўриб, улар албатта бунга қизиқиш билдирдилар. Бунда биз iOS ва Android мосламаларидаги кўрсаткичларда сезиларли фарқ кўрмоқдамиз: iOS да CTR 5 баравар юқори бўлди, бироқ томоша қилишда давом этиш улуши, аксинча, Android фойдаланувчиларида юқори бўлди - фойдаланувчиларнинг 7 фоизи роликнинг яримдан кўпини томоша қилишда давом этди.

Семен Боярский, Одноклассники ижтимоий тармоғи стратегик маҳсулотларини ривожлантириш бўйича директор:

Биз бутун жаҳон бўйича реклама берувчилар томонидан портрет форматига ортиб бораётган қизиқишни кўрмоқдамиз. “Везёт” такси буюриш хизмати билан олиб борилган тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ОК мобиль тасмасида вертикал видеоларни жойлаштириш орқали янада юқори CTR ва яхшироқ конверсияларга эришилмоқда, чунки мазкур формат кўпроқ ахборот етказиш имконини бермоқда ва тасмада янада жозибадор кўринмоқда. Ўйлаймизки, Россия бозори глобал ўйинчилардан ташаббусни тезкор равишда ўз ихтиёрига олади ва биз янги реклама кампанияларини вертикал форматда кўришга муваффақ бўламиз.

Мавзуга оид