Жамият | 16:41 / 30.04.2019
11771
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги икки туманда электр энергияси таъминотида узилиш бўлади

Фото: Getty Images

2019 йил 1 май, чоршанба куни соат 07:00 дан 17:00 гача  Тошкент шаҳрининг икки тумани ҳудудида вақтинчаликка электр энергияси ўчирилади.
 
Тошкент шаҳар Электр тармоқлари корхонаси хабарига кўра, Тошкент иссиқлик электр станциясидан (ТашГРЭС) чиқувчи Л-ДОК-1,2-110 кВ бўлган юқори кучланишли электр тармоғида қулаш хавфи мавжуд таянчлар алмаштирилиши муносабати билан Юнусобод ва Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилади.

Юнусобод туманида: 5, 6, 7, 9 даҳаларда ва “Ҳасанбой” маҳалласида;

Олмазор туманида: Аҳил, Янги Тошкент, Олтинсой, Қичқириқ, Мойқўрғон, Г.Ғофуров, Пахта, Иброҳим ота маҳаллаларида ҳамда “ДОК” подстанциясига уланган корхона ва ташкилотларда электр энергияси таъминотида узилиш бўлади.

Шунингдек, 4-Тошкент Иссиқлик маркази, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖга қарашли Чуқурсой подстанцияларида ҳам электр энергиясидан узилишлар кузатилади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид