Жамият | 17:41 / 02.05.2019
4926
3 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти Олтинкўл туманида мактабгача таълим соҳасига ўтган йилга нисбатан 185 фоиздан ошиқ маблағ ажратилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари  тўғрисида”ги, соҳага оид қабул қилинган бир қатор қарорлар, шунингдек, Молия вазирлигининг кўрсатмалари ва туман ҳокимининг ўтган йил 28 декабрь кунги №1017-қ сонли қарори билан Олтинкўл туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил учун асосий кўрсаткичлари тасдиқланган. 

Унга асосан,иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар учун 100 млрд. 488 млн. 791 минг сўм, ягона ижтимоий тўлов харажатлари учун 24 млрд. 917 млн. 62 минг сўм,бошқа харажатлар 13 млрд. 446 млн. 528минг  сўмни ташкил қилади.

Мактабгача таьлим соҳасига 2018 йилда 7 млрд. 344 млн. 110 минг сўм ажратилган бўлса, 2019 йил учун 13 млрд. 616 млн. 101 минг сўм маблағлар ажратилди. Бу маблағларни ўтган йилгига нисбатан 185 % га ошганлигини билдиради.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 2018 йилда 4 млрд 606 млн 552 минг сўм режалаштирилган эди.Жорий йилда 7 млрд 338 млн 237 минг сўм маблағлар ажратилди, бу ўтган йилга нисбатан 159 % га ошганини кўрсатади. Бошқа кўрсаткичларда ҳам ана шундай ижобий ҳолатни кузатиш мумкин.Тумандаги мактабгача таьлим муассасаларини жорий таьмирлаш ва иситиш тизимини таъмирлаш харажатлари учун 834 млн. 757 минг сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, Андижон МФЙ ҳудудидаги 16-мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун  “Обод қишлоқ” қишлоқ дастури асосида 3 млрд. 375 млн. сўм маблағларни йўналтириш режалаштирилган.Ўрта МФЙ ҳудудида жойлашган 9-мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун инвестиция Дастури орқали 2 млрд 700 млн сўм маблағлар ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳар иккала мактабгача таьлим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.                                                                                                        

Мавзуга оид