Лавров Россия ва Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик даражасида эканини айтди
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасидадир, бу Россия президенти Владимир Путиннинг 2018 йил октябрда Ўзбекистонга ташрифи вақтида тасдиқланган. Бу ҳақда 2 май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашувда айтиб ўтди.
“Муносабатларимизнинг дўстона, ишончли, иттифоқдош, стратегик шериклик муносабатлари кўринишида эканлигини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Шак-шубҳасиз, бунинг барчаси Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга 2018 йил октябрдаги давлат ташрифи вақтида тасдиқланган”, деб айтган Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ўтган йил икки давлат муносабатларидаги бош воқеа бўлгани, икки етакчининг жорий йилдаги бўлиб ўтажак музокаралари эса “Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг кейинги йўналишини белгилаб беришини” таъкидлаб ўтган. “Шуни қайд қилишни истардимки, ташриф ташқи сиёсий соҳада мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш, иқтисодий, айниқса инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувлар ва одамлар ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга ёрдам берадиган бир қатор механизмларни яратиш борасида ўта сермаҳсул бўлди”, деб қўшимча қилган Лавров.
Россия вакили Камилов билан учрашувдан ижобий натижа кутиб қолишини айтган. “Етакчиларимиз келишиб олганларини тўлиқ ҳажмда бажариш учун қўшимча эътиборни талаб қиладиган йўналишларни белгилаб олсак керак”, деб қўшимча қилган Лавров.
Сергей Лавров 2-3 май кунлари Тошкентда амалий сафар билан бўлади. У 3 май куни 1996 йил 4 май куни қабул қилинган Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши, обороти, суиистеъмол қилинишини назорат қилиш соҳасидаги ҳамфикрлик ва ҳамкорлик Меморандуми томонларининг XI учрашувининг вазирлар сегментида иштирок этади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
15:30 / 04.11.2024