Ўзбекистон | 16:34 / 02.05.2019
6816
3 дақиқада ўқилади

Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналишидаги илк самолёт парвози амалга оширилди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Бугун, 2 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан «Тошкент-Жакарта-Тошкент» йўналишидаги илк самолёт парвози амалга оширилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар берилишича, энди ҳафтада икки марта - чоршанба ва жума кунлари ушбу йўналишда авиақатновлар амалга оширилади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон-Индонезия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга доир белгиланган вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан ҳамкорликда бу борадаги тизимли ишлар амалга оширилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Янги қатновнинг амалга оширилиши икки томон учун ҳам тенг манфаатли бўлиб, 2 май Жакартанинг «Сукарно-Хатта» халқаро аэропортида Тошкентдан илк парвозни амалга оширган йўловчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Шунингдек, жорий йилнинг 2 май куни Жакарта шаҳрида икки мамлакат расмий доира вакиллари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, икки мамлакат туристик компаниялари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида туризм форуми ташкил этилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Индонезияда кенг тарғиб этиш, икки давлат ўртасида туризмни ривожлантириш, соҳага хорижий инвесторларни кенг жалб этиш ва Ўзбекистонни дунёнинг энг йирик зиёрат туризми марказларидан бири сифатида намоён этишдан иборатдир.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Индонезияда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган ишлар бугунги кунда жадал амалга оширилмоқда. Қўмита томонидан Индонезия телеведениесининг марказий телеканаллари мухбирлари, машҳур индонезиялик олимлар, санъаткорлар ва кўп сонли ўқувчиларга эга блогерларга мамлакатимизда инфо турлар ташкил қилинмоқда. Ўз навбатида бу ишларнинг амалий натижаси сифатида Индонезиядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2018 йилнинг шу даврига нисабатан жорий йилда 35.3 фоизга ўсган.

Мавзуга оид