Ўзбекистон | 19:33 / 03.05.2019
13414
1 дақиқада ўқилади

Лавров Тошкентда Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди

Фото: РИА Новости

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.

"Тошкентга ташриф Россия-Ўзбекистон мулоқотининг ишончлилиги юқори даражада эканлигини кўрсатди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йилда Россия Федерациясига ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнидаги устувор вазифаларни аниқлашга имкон берди", - дейилади Россия ТИВ сайтида берилган хабарда.

Бундан ташқари, вазирликнинг қайд этишича, Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида у Президент Мирзиёев қабулида бўлди, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокара ўтказди, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлисига тайёргарлик муҳокама марказида бўлди.

Мавзуга оид