Ўзбекистон | 20:00 / 03.05.2019
8001
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ретро автомобиллар марафони ўтказилади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 5 май, якшанба куни Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 25 километрлик ретро автомобиллар ва мотоцикллар марафони ўтказилади.

Автомарафон 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил қилинади.

«Retro Uz» клуби билан ҳамкорликда ташкил этиладиган марафон сабаб 5 май куни соат 11.00дан 13.00га қадар Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади. Келтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўралади.

Автомарафон соат 11.00да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал: собиқ Пушкин майдони)дан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали «Бунёдкор» ва ундан кейин «Алишер Навоий» шоҳкўчалари бўйлаб ўтади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид