Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ илк бор Шимолий Корея кемасини ҳибсга олди
Фото: РИА "Новости"
АҚШ Шимолий Кореянинг кемасини Пхеньянга қарши санкцияларни бузганлик гумони билан ҳибсга олди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги хабар берди.
Wise Honest кемаси Шимолий Кореядан кўмир ташиш учун қўлланган. Шимолий Кореядан кўмир ташилиши БМТ ва АҚШ санкциялари остига тушган.
Бу АҚШ санкцияларни бузгани учун Шимолий Корея кемасини ушлаган биринчи ҳолдир. Маълум қилинишича, АҚШ банклари кеманинг таъмирланишини молиялаштиришганда санкцияларни атайин бузишмаган.
Кеманинг мусодара қилиниши ҳақида ариза Манхэттен федерал судига топширилган. Кема АҚШ ҳудудида ҳибсга олинган, бироқ айнан қаердалиги маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
19:00
Трамп Сини «дўстим» деди, аммо Хитойдан «қуруқ қўл» билан қайтди
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026