Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россияни «ифлос» нефть сабабли «юзлаб миллион доллар» зарар етказишда айблади
Беларусь президенти Александр Лукашенко «Дружба» нефть қувури орқали келган ифлос нефтдан мамлакатдаги корхоналар юзлаб миллион доллар зарар кўрганлигини айтди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.
Лукашенконинг сўзларига кўра, зарар миқдорини баҳолашда бир неча омиллар ҳисобга олинади.
«Бу нефть қувури, станциялардаги насослар ва нефтни қайта ишлаш заводларига етказилган улкан зарардир» деди у.
Лукашенко бу воқеага Россия ҳудудидаги эътиборсизлик сабабчи эканлигини билдирди. Шу билан бирга, Беларусь президентининг фикрича, Владимир Путин «зарарни қоплаш кераклигини тушунади». Зарарнинг аниқ миқдори нефтни қайта ишлаш заводларидаги текширувлардан сўнг аниқ бўлади, деб қўшиб қўйди у.
19 апрель куни «Белнефтехим» концерни «Дружба» нефть қувури орқали Россиядан келадиган нефть сифати кескин ёмонлашганини маълум қилганди. Натижада Беларусь ва қатор давлатлар Россия нефтини транзит қилиш ва қайта ишлашни тўхтатди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026