Жаҳон | 21:10 / 12.05.2019
5226
1 дақиқада ўқилади

БААда танкерлар портлагани ҳақидаги хабар рад этилди

ОАВда БААнинг Фужайра амирлиги портида бир нечта нефть танкери портлагани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, портда кемалар қатнови одатдагидек амалга оширилмоқда, танкерларда ёнғинлар қайд қилинмаган.

Амирлик ҳукумати аниқ ва ишончли расмий манбаларга таянишга чақирган.

Аввалроқ Ливаннинг Al Mayadeen канали манбаси Фужайра портида бир нечта танкер портлаганини маълум қилган. Унинг маълумотларига кўра, 7 тадан 10 тагача танкер олов билан қамраб олинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид