Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШга “бошга зарба бериш” билан таҳдид қилди
Фото: CC BY 4.0 / Mohammad Sadegh Heydari / Parade of IRGC
Эрон Вашингтон унга қарши бирор куч ҳаракатлари амалга оширса, АҚШ “бошига зарба” беради. Бу ҳақда Ислом инқилоби соқчилари корпуси бригада генерали Амир-Али Ҳожизода айтиб ўтди, деб хабар берди Al Arabia телеканали.
“Агар америкаликлар ўз қадамини амалга оширса, биз уларнинг бошига зарба берамиз”, деб айтган ҳарбий.
Ҳожизоданинг таъкидлашича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий мавжудлиги жиддий хавф солган эди, бироқ энди “бу хавф зарба бериш имкониятига айланди”.
Бир ҳафта аввал АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон АҚШ Эрон соҳилларига “Авраам Линкольн” авиаташувчи кемасини ва бомбардимончи самолётлар гуруҳини юбораётганини маълум қилган. Унинг айтишича, бу “Эрон тузумига АҚШнинг манфаатларига ҳар қандай ҳужум қақшатқич куч билан қарши олинишига яққол сигнал” бўлади.
Мавзуга оид
22:45 / 13.01.2026
«Ёрдам аллақачон йўлда». Трамп эронликларга мурожаат қилди
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
21:00 / 13.01.2026
Эрондаги намойишлар: қурбонлар сони минглаб бўлиши мумкин
17:05 / 13.01.2026