Меркелнинг самолётига автомобил урилди
13 май куни Германиянинг Дортмунд шаҳри аэропортида канцлер Ангела Меркель учиб келган Bombardier Global 5000 самолётига автомобил келиб урилди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди.
Ичида ҳайдовчи бўлмаган Renault Trafic автомобили тураргоҳда турган самолётга урилган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Тўқнашув вақтида Меркелнинг ўзи самолётда бўлмаган. Самолёт экипажи аъзоларига ҳам путур етмаган.
Бундесвер техниклари самолётни таъмирлашни бошлаб юборишган. Автомобил ўз-ўзидан ҳаракатга келганининг сабаби ўрнатилмоқда.
Нашрнинг бундесвердаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, ҳайдовчи машинани қўл тормозига қўймаган бўлган.
Таъкидланишича, канцлер Берлинга ҳукумат самолётларидан бирида қайтган.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
18:54 / 25.10.2024