Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ Фарғонада қўшма корхона фойдасига 112 минг АҚШ доллари ундирди
Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 04.03.2019 йилдаги 4-10-1802-279-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор «Fargona аvto Glass» МЧЖдан ундирувчи Корея Республикасининг «Jung Kwang CO LTD» қўшма корхонаси фойдасига жами 129 минг 40 АҚШ доллари (миллий валютада 1 млрд. 59,4 млн. сўм) миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган бўлиб, бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан 26.03.2019 йилда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор «Fargona Avto Glass» МЧЖ вакилига «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат белгиланган ҳамда суд ҳужжатини ўз вақтида ижро қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳам тушунтирилган.
«Fargona Avto Glass» МЧЖ.нинг мурожаати Тошкент шаҳар Иқтисодий суди кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, 10.04.2019 йилдаги ажрими билан «Fargona Avto Glass» МЧЖдан «Jung Kwang CO LTD» қўшма корхонаси фойдасига 112 минг АҚШ доллари ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида «Fargona Avto Glass» МЧЖдан «Jung Kwang CO LTD» қўшма корхонаси фойдасига жорий йилнинг 16 апрелида 112 минг АҚШ доллари пул ўтказиш йўли билан тўлиқ ундириб берилди ва ижро ҳужжати юритиши тамомланди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026