Жамият | 15:50 / 16.05.2019
17189
2 дақиқада ўқилади

Термизда судьяга пора таклиф қилган Афғонистон фуқароси қўлга олинди

13 май куни соат 15:50да Афғонистон фуқароси жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси К.Н.га хизмат хонасида 500 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида жиноят устида ушланган ва ашёвий далиллар олинган. Бу ҳақида Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

«Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг 2019 йил 8 май кунги ҳукмига кўра, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан айбли деб топган, унга нисбатан ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 (ўттиз) баравари, яъни 6 081 900 (олти миллион саксон бир минг тўққиз юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Суд ҳукмида, ҳукм қонуний кучга кирган йўқ қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан депортация қилиш ва унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганига оид тегишли белги қўйиш учун Сурхондарё вилоят ИИБ М ва ФРБ бошқармасига ҳукм нусхаси юбориш белгиланган.

Б.Н.га суд ҳукмининг Ўзбекистон Республикасидан депортация қилиш ва унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганига оид тегишли белги қўйиш учун Сурхондарё вилоят ИИБ М ва ФРБ бошқармасига юбориш қисми бўйича ҳукм эълон қилинган бўлса-да, ҳукмнинг шу қисмини ўзгартириб беришни, бунинг эвазига пора беришни таклиф қилган», дейилади маълумотномада.

Мавзуга оид