Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди - ИИВ
Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тадбир олиб борилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Унинг натижасида, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли У.З. “Азиза” исмли жиноий шериги билан тил бириктириб, ўзи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 31 ёшли А.Р. ҳамда Ангрен шаҳрида яшовчи 21 ёшли С.М.ни “Ғишткўприк” чегара пости орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, у ердан Туркиянинг Истанбул шаҳрига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатиб юбораётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024