Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон таълим тизими ҳамда кадрларни тайёрлашда Хитой билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) таълим тизими ҳамда кадрларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилади, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 21 май куни ХХР таълим вазири ўринбосари Тянь Сюэцзюнь бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди. Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим ҳамда кадрларни тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик қилишга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш.

ХХР делегацияси таркибидан ХХР Таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази раҳбари Ченг Цзидзи ва ХХРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ўрин олган.

Томонлар Ўзбекистонда хитой тили ва ХХРда ўзбек тили таълими, талабалар ва ўқитувчилар алмашуви, Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларидаги Конфуций институтлари фаолиятига доир масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурларини тузиш, хитой ва ўзбек тили синхрон таржимонларини тайёрлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонда Хитой ОТМ филиали фаолиятини йўлга қўйиш имкони масаласи кўтарилди.
Бундан ташқари, томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан ЮНЕСКО билан ҳам ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунларига кўра, ҳам таълим тизимида, ҳам маданий-гуманитар йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид режалар белгилаб олинди.
22 май куни ХХР делегацияси Самарқандга ташриф буюриб, "Ипак йўли" Халқаро туризм университети фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
10:15 / 26.06.2026